Ads

"Манчестер Сити" клуби дарвозабони Зак Стеффен янги мавсумни Бундеслигада ўтказадиган бўлди.

Берилган маълумотларга кўра “Фортуна” клуби АҚШлик дарвозабонни мавсум охиригача ижарага олган. Айтиш лозимки, Стеффен учун Германия чемпионати бегона эмас. Боиси, у 2015-16 йилларда “Фрайбург” ўринбосарлари сафида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Стеффенни АҚШнинг “Коламбус Крю” клубидан 8 млн евро эвазига сотиб олган эди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.