"Манчестер Сити" дисквалификациядан қутулиш учун "катталар"ни ишга солди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи "Манчестер Сити"ни молиявий фирибгарликлари сабаб еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан икки йилга маҳрум қилинган эди.

Аммо "шаҳарликлар" спорт арбитраж судига суд қарори бўйича аппеляция берди. Ушбу масала Лозаннада 8, 9 ва 10 июнь куни кўриб чиқилади, дея хабар бермоқда CAS матбуот хизмати.

Таъкидланишича, "Манчестер Сити" манфаатларини қироллик адвокати Дэвид Пэннику ҳимоя қилади. У Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини икки маротаба ортга сурганлиги ва ҳукумат қарорларига қарши чиқиши орқали танилган.

Эслатиб ўтамиз, инглиз клубининг 2012 ва 2016 йиллардаги молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланган, шунингдек, 30 миллион евролик жаримага тортилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!