Ads

Жорий мавсум сўнггида эркин агентга айланадиган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жан яна бир топ клубнинг эътиборига тушди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли германиялик футболчига “Бавария” ва “Ювентус”дан ташқари “Манчестер Сити” ҳам кураш бошлади. “Шаҳарликлар” бу борада Жанга йиллик 4,5 млн евро маош таклиф қилган Турин супер клубини ортда қолдирмоқчи ва футболчига янада яхшироқ таклиф билан мурожаат қилмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, мерсисайдликлар Германия терма жамоаси аъзоси билан янги шартнома имзолашдан бош тортишди ва шу боис у ёзда катта эҳтимол билан эркин агентга айланади.