Англия премьер-лигасининг 23-тур марказий баҳси “Энфилд”да кечди. Унда “Ливерпуль” пешқадам “Манчестер Сити”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйин 1:4 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг йирик ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Сити”га ғалаба келтирган голларга Илкай Гюндоган (49', 73'), Рахим Стерлинг (76') ва Фил Фоден (83') муаллифлик қилди. “Ливерпуль”нинг ягона жавоб голини эса Муҳаммад Салоҳ (63') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар