"Манчестер Сити" етакчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Давид Сильва жароҳат олди.

Унга кўра 32 ёшли испаниялик футболчи мушакларидан жароҳатланган ва 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Сильва жорий мавсум ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" эртага Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида "Хоффенхайм"га қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!