Ads

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячис Илкай Гюндоган "Барселона"нинг таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли германиялик футболчи каталонияликлар сафига ўтишга қизиқиш билдирмаган. Хабарларга қараганда у тез орада “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Маълумот учун, Гюндоган жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди.