"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз севган қизи Милли Сэвиж билан муносабатларини тўхтатди. Бу ҳақда MailOnline нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра футболчи Милли билан янги йилдан олдин ажрашган. Бундан ташқари у Сэвижлар оиласи билан бутунлай алоқани узган. Гап шундаки, қизнинг ота-онаси Жон Стоунз уйида хизматкор бўлиб, укаси эса футболчига ҳайдовчи бўлиб ишларди. Сэвижнинг сўзларига кўра бўлиб ўтган воқеалардан унинг оиласи ҳам шокка тушган.

Маълумот учун, Жон Стоунз ва Милли Сэвиж муносабатлари тўққиз йилдан буён давом этиб келаётган эди. Бундан 1,5 йил муқаддам улар қиз фарзанд кўришган эди.