"Манчестер Сити" ҳам "янги Мбаппе" учун курашга қўшилди

Руминиянинг "Стяуа" клуби форварди Флоринел Коман "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “янги Мбаппе” дея эътироф этилаётган 21 ёшли футболчи учун шунингдек “Рома” ҳамда “Вест Хэм” каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Коман жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери 3,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!