“Манчестер Сити” ҳимоячисини каталон клубига ижарага берди
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Луисни Испаниянинг “Жирона” клубига ижарага берди.

19 ёшли футболчи ушбу ёзда Бразилиянинг “Васк Да Гама” клубидан “шаҳарликлар” сафига келиб қўшилган эди.

Дуглас Луис Бразилия ёшлар термаси футболчиси саналади. У 2017 йил Эквадорда ўтган ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида иштирок этди.