"Манчестер Сити" ҳужумчисини 20 млн еврога сотишга рози

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти жамоанинг кот-д’ивуарлик ҳукжумчиси Вильфрид Бонини сотиб юборишга тайёр.

Tribalfootball нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 28 ёшли футболчисини 20 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Хабарларга қараганда Бонининг хизматларига икки турк клуби - "Бешиктош" ва "Фенербахче" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вильфрид Бони ўтган мавсумни “Сток Сити” жамоасида ижара асосида ўтказган эди. Бироқ, “Сток” футболчининг трансферини сотиб олишни истамади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!