"Манчестер Сити" Исконинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

"Манчестер Сити" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Иско учун жиддий кураш бошлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” аллақачон 26 ёшли испаниялик футболчининг агенти билан боғланишган ва унга нисбатан қизиқишлари борлигини билдиришган. Айтиш керакки, Исконинг “қироллик клуби” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 700 млн еврони ташкил этади.

Маълумотларга қараганда Иско учун 86 млн евро таклиф қилишга тайёр. Аммо, “Реал” уни  100 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Бироқ, Иско мадридликлар бош мураббийи Сантьяго Солари билан келиша олмай қолгани боис тез орада жамоадан кетмоқчи.

Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!