“Манчестер Сити” ЖЧ-2018га футболчи юбориш бўйича рекорд ўрнатди
Ads

Англиянинг "Манчестер Сити"  клуби жаҳон чемпионатига футболчи юбориш бўйича рекорд ўрнатди.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар”нинг 17 нафар аъзоси Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга йўл олади. Улар бу кўрсатгич борасида 2006 йил “Арсенал” томонидан ўрнатилган рекордни ортда қолдиришди. Таъкидлаш керакки, ўшанда “канонирлар”нинг нақд 15 нафар аъзоси жаҳон чемпионатида иштирок этган эди.

Бу борада “Сити”дан кейингги ўринни Мадриднинг “Реал” клуби эгаллади. “Қироллик клуби”нинг 16 нафар футболчиси ёзда ўз терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этади.