“Манчестер Сити” Коста учун “Ювентус”га 100 млн евро бермоқчи
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби вингери Дуглас Коста “Манчестер Сити”нинг қизқишлар доирасига кириб қолди.

Premium Sport HD тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 27 ёшли бразилиялик футболчи учун “кекса синьора”га 100 млн евро тўлашга тайёр. Қайд этиш лозимки, “сити” устози Хосеп Гвардиола Коста билан “Бавария”да бирга фаолият олиб борган ва унинг имкониятларини яхши билади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Дуглас Костани ўтган ёз “Бавария”дан 40 млн евро эвазига сотиб олган эди.