“Манчестер Сити” Кроос учун “Реал”га қанча бермоқчи?

"Манчестер Сити" клуби ўз сафини "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос билан кучайтирмоқчи.

Хабарларга қараганда “шаҳарликлар” 28 ёшли германиялик футболчи учун “қироллик клуби”га 70 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Кроос якунланган мавсум “Реал” сафида жами 43та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!