“Манчестер Сити” клуби ҳуқуқшунослари айни дамда Ла Лига президенти Хавьер Тебасни судга бериш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Sunday Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, ўтган ҳафта Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) УЕФА томонидан “Манчестер Сити”га қўйилган икки йиллик дисквалификацияни бекор қилгач, Тебас CAS’нинг қарорини шубҳа остига олган ва “Сити” футболчиларни БААда қазиб олинаётган нефтнинг пуллари эвазига сотиб олишини очиқ айтган.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА молиявий фэйр-плейга амал қилмагани учун “Сити”ни 2 йилга еврокубоклардан четлатган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)