Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Барселона” етакчиси Лионель Мессини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда  Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” 30 ёшли аргентиналик форвард учун унинг шартномасида белгиланган 300 млн евро товон пулини тўлашга тайёр.

Берилган маълумотларга қараганда “Манчестер Сити” каталонияликлар Месси билан шартномани узайтирмасларидан аввал бундан фойдаланиб қолмоқчи. Боиси, агар Лео “Барселона” билан шартномасини узайтирса, у ҳолда унинг товон пули 400 млн еврога кўтарилиши мумкин.