"Манчестер Сити" ўз таркибига марказий ҳимоячи қўшиб олишни режалаштирмоқда

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби жорий ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш учун 223 млн евро сарфлади. Бироқ, “шаҳарликлар” бу билан кифояланиб қолишмоқчи эмас.

L'Equipe нашри тарқатган хабарларга кўра Хосеп Гвардиола мавсум бошлангунига қадар жамоага тажрибали марказий ҳимоячи олиб келишни режалаштирган.

“Кўп пул сарфланиб бўлди. Айтиш керакки, трансфер бозоридаги нархлар сўнгги йилларда анча кўтарилган. Аммо раҳбарият бизга марказий ҳимоячи сотиб олишимиз учун яна бир имконият берса, биз ундан албатта фойдаланамиз.

Трансфер деразаси 31 августда ёпилади ва биз унга қадар яна қайси футболчилар жамоамизни кучайтира олиши ҳақида бош қотирмоқдамиз”, - дейди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!