“Манчестер Сити” ўзига зўр ҳимоячи топди

Виргил ван Дейк қишки трансфер даврида жамоасини алмаштириши мумкин. Daily Telegraph нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Сити” клуби “Саутгемптон” жамоаси ҳимоячисига жиддий қизиқиб қолган.

Юқоридаги манбаада ёзилишича, “шаҳарликлар” қишки трансфер даврида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Маълумот учун, 25 ёшли голландиялик ҳимоячи ушбу мавсум жами 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Саутгемптон” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!