Бундан бироз аввал УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган ПСЖ ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Париждаги “Парк де Пренс” ўйингоҳида кечган беллашув 1:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, Маркиньос 15-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим ўрталарига келиб Кевин Де Брюйне (64') ва Риёд Махрез (71') катта саҳнага чиқди ва “Сити”га ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар