Ads

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўзининг эпикировка ишлаб чиқарувчи компанияси билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Daily Mail нашрининг маълум қилишича ушбу келишув тижорий клублар тарихидаги рекорд шартнома бўлиши мумкин.

Унга кўра “шаҳарликлар” келажакда Puma билан ҳамкорлик қилишмоқчи. Ушбу компания эса ўз навбатида “Сити”га айни дамда Nike бераётган пулдан 2,5 баробар кўпроқ, яъни йилига 56 млн евро тўламоқчи.

Таққослаш учун, Лондоннинг “Челси” клуби ҳам техник ҳомийси ҳисобланган Nike компаниясидан йилига ҳудди шунча маблағ олади. Adidas компанияси эса "Манчестер Юнайтед" ҳисоб рақамига ҳар йили 84 млн евро ўтказиб беради.