"Манчестер Сити" қишда янги футболчи сотиб олмайди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра “шаҳарликлар” қишки трансферлар даврида ҳеч қандай харидни амалга оширишмайди.

“Янги харидлар бўлмайди. Биз трансфер бозорига киришни режалаштирмаяпмиз. Мен ҳозирги таркибдан тўлиқ қониқиш хосил қиляпман. Қолаверса, бизда жароҳатланган футболчилар ҳам йўқ”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛнинг ўтган 12та тур якунларига кўра 32 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!