
“Манчестер Сити” қуйи лига клубини амаллаб мағлуб этди
Ҳозиргина Англия Лига кубоги ярим финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Бристоль Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очди. Бироқ якунда тажриба ўз сўзини айтиб, “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Даставвал, Де Брюйне 55-дақиқада мувозанатни тиклаган бўлса, учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Агуэро “шаҳарликлар”га ғалаба келтирган голни киритишга эришди.
Жавоб баҳси эса 23 январ санасида ўтиши режалаштирилган.
Англия Лига кубоги. Ярим финал. Биринчи ўйин
Манчестер Сити – Бристоль Сити 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 44, пенальти Рид, 1:1 – 55 де Брюйне, 2:1 – 90 Агуэро.
Манчестер Сити – Браво, Мангаля, Стоунз, Данило, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Туре (Агуэро, 70), Сане, Гюндоган, Зинченко (Уокер, 79).
Бристоль Сити – Филдинг, Бейкер, Флинт, Магнуссон (Уолш, 72), Брайен, Смит, Пэк, Рид, Браунхилл, Пэтерсон, Райт.
Огоҳлантиришлар: Флинт (56), Смит (58), Брайен (60).
Комментарии