Англия премьмер-лигасининг 16-тур қолдирилган баҳсида “Эвертон” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди.

“Гудисон Парк”да кечган ўйин “шаҳарликлар”нинг 1:3 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Сити”нинг голларига Фил Фоден (32'), Рияд Махрез (63') ва Бернарду Силва (77') муаллифлик қилди. “Эвертон”нинг ягона жавоб голини Ришарлисон (37') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)