Англия лига кубогининг иккинчи ярим финал баҳсида Манчестер шаҳрининг икки жамоаси – “Сити” ва “Юнайтед” тўқнаш келди.

“Олд Траффорд”да кечган Манчестер дербисида 0:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келди. Шу куни “Сити”га ғалаба келтирган голларга Жон Стоунз (50') ва Фернандиньо (83') муаллифлик қилди. Шу тариқа “Манчестер Сити” финалда “Тоттенхэм”га қарши ўйнайдиган бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)