"Манчестер Сити" клуби ушбу ёзги трансферлар мавсуми якунига қадар Алексис Санчес билан шартнома имзолаш фикридан қайтмаётир.

Mirror нашри маълумотларига кўра, “шаҳарликлар” Санчес учун 70 миллион фунт (салкам 77 миллион евро) тўлашга тайёр.

“Арсенал” эса Санчесни ўз сафида ушлаб қолиш учун келаси йили тугайдиган шартнома узайтириш ҳаракатида. Агар томонлар келиша олмаса, келаси ёзда футболчи эркин агентга айланиши мумкин.

Санчесга шунингдек, ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ чилилик футболчининг ўзи кўпроқ “Манчестер Сити”га ўтишни истамоқда.