"Манчестер Сити" сардори "Суонси"га қарши баҳсда иштирок этмайди

"Манчестер Сити" клуби сардори Венсан Компани Англия Премьер-Лигаси 17-туридан ўрин олган "Суонси Сити"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола айтиб ўтди.

31 ёшли ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га қаршу баҳсда заҳирага олинган эди.

"У "Суонси"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Умид қиламанки, Компани тез орада сафга қайтади. Унининг мушаклари бироз жароҳатланди", - деб испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Маълумот учун, "Суонси" - "Манчестер Сити" ўйини 13 декабр куни 00.45 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!