Ads

Франциянинг “Монако” клуби ҳимоячиси Бенжамен Менди фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришига жуда яқин турибди. Боиси, унга “Манчестер Сити” клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ монаколиклар “шаҳарликлар”нинг Менди борасидаги 3та таклифини (40, 45 ва 52,5 млн евро) рад этишган эди. Айни дамда эса “Сити” бу борада ўзининг янги таклифини тайёрламоқда. Хабарларга қараганда, ушбу таклифни “Монако” ҳам рад эта олмайди.

Таъкидлаш лозимки, агар Мендининг трансфери амалга ошадиган бўлса, у дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши мумкин. Бу борадаги айни рекорд ҳам Хосеп Гвардиола жамоасига тегишли бўлиб турибди. Чунки, улар бундан аввалроқ “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кайл Уокерни 57 млн еврога харид қилишиб, рекорд ўрнатишган эди.