Ads

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “шаҳраликлар” 24 ёшли португалиялик футболчига узоқ йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Аниқроғи, улар Силва билан амалдаги шартномани яна 6 йилга узайтиришмоқчи.

Маълумот учун, Силва жорий мавсум АПЛда жами 28та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.