“Манчестер Сити” Стерлинг билан шартномани узайтирмоқчи
Ads

“Манчестер  Сити” клуби ярим ҳимоячи Рахим Стерлингга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда Football.ua хабар бермоқда.

2015 йил “Ливерпуль” сафидан келиб қўшилган Стерлингнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етади. Футболчининг яхши ҳаракатлари сабаб, “Сити” раҳбарлари Стерлингга янада янги афзалликларга эга шартнома таклиф қилмоқчилар.

Унга кўра, “шаҳрликлар” ҳафтасига 200 минг фунт маошга мўлжалланган 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, унинг ҳозирги маоши ҳафтасига 180 минг фунтни ташкил этади.