"Манчестер Сити" тез орада йирик трансферлардан бирини амалга оширади

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо барибир "Манчестер Сити"га ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича жамоалар ниҳоят ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “шаҳарликлар” 26 ёшли футболчи учун А Серия вице-чемпионига 55 млн евро тўлайди.

Ўз навбатида Жоржиньонинг “Сити”даги маоши йилига 4,6 млн еврони ташкил этади ва у янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу шартнома эса футболчи Бразилиядан қайтгач имзоланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!