"Манчестер Сити" украиналик футболчига янги шартнома таклиф қилади

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячи Александр Зинченко билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

“Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчидан чап қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланмоқчи.

Украиналик футболчи бу мавсум 9 та баҳсда иштирок этди ва 743 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!