"Манчестер Сити" хавбеки бу мавсум бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Фернандиньо кеча "Манчестер Юнайтед"га (2:0) қарши ўтказилган дербида жароҳат олди.

33 ёшли бразилиялик футболчи рақиб хавбеки Поль Погба билан бўлган тўқнашувдан сўнг тиззасидан жиддий жароҳат олди ва 51-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига учрашувни Лерой Сане давом эттирди.

Фернандиньо бугун тиббий текширувдан ўтказилади. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Бироқ, айрим манбааларнинг хабар беришича у мавсумнинг қолган қисмида “шаҳарликлар”га бошқа ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Фернандиньо бу мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!