City Football Group холдинг Россия премьер-лигаси жамоаларидан бирини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда bookmaker-ratings.com сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Россия “ЖЧ-2018”ни муваффақиятли ўтказгач, инвесторлар бу мамлакат клубларига ҳам эътибор қарата бошлаган. City Football Group жорий йилнинг февраль ойидан буён номи сир тутилаётган рус клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

City Football Group холдинг Англиянинг “Манчестер Сити”, АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” ва Австралиянинг “Мельбрун Сити” клублари хўжайини ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)