Ads

“Манчестер Сити” клуби Puma компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйганини эълон қилди.

Унга кўра немис бренди нафақат “Манчестер Сити”га, балки, City Football Group компанияси тасарруфидаги Австралия, Испания, Уругвай ва Хитой клубларига ҳам техник хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Манчестер Сити” экипировкалари Nike компанияси томонидан тайёрланмоқда. Puma билан ҳамкорлик эса 2019 йилнинг 1 июлидан бошланади. Томонлар 10 йилга шартнома имзолашган. Financial Times нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” ушбу давр мобайнида жами 600 млн фунт ҳомийлик маблағи олишади. Бу Puma тарихидаги энг йирик шартнома ҳисобланади.