“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин
Ads

 

“Манчестер Сити” жамоасининг испаниялик ярим ҳимоячи Хесус Навас ўз фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, айни дамда эркин агент бўлиб турган футболчига “Лацио” катта қизиқиш билдирмоқда.

Римликлар испаниялик ярим ҳимоячига йилига 3,5 миллион евро маош тўлашга тайёр экани айтилмоқда. Бир муддат аввал Хесус Навас “Севилья”га ўтишдан бош тортганди.