Ads

"Манчестер Сити" клуби ёзда "Тоттенхэм" форварди Харри Кейннинг трансфери учун 200 миллион евро сарфламоқчи.

Бир қатор инглиз нашрларининг ёзишича “шаҳарликлар” бу сумма борасида “шпорлар”нинг розилигини ҳам олишга улгуришган. “Сити” Кейнни жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэрога муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ПСЖ Кейн учун ўзи ўрнатган 222 млн евролик трансфер рекордини янгилашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.