Ads

"Манчестер Сити" клубининг украиналик ярим ҳимоячиси Александр Зинченко АПЛнинг бошқа бир жамоаси - "Вулверхэмптон" сафига ўтишга яқин турибди.

Берилган хабарларга қараганда "Вулверхэмптон" 21 ёшли футболчи учун “шаҳарликлар”га 13,5 млн евро тўлайди. Бундан ташқари “Сити” келажакда бонуслар билан яна қўшимча 4,5 млн евро ишлаб олиши мумкин.

Маълумот учун, Зинченко ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушган.