“Манчестер Сити”га керак бўлмай қолган футболчи “Ньюкасл”га ўтиши мумкин
Ads

 

Бир неча йиллар давомида “Манчестер Сити” клубида фаолият олиб борган ярим ҳимоячи Хесус Навас эркин агент сифатида “шаҳарликлар”ни тарк этди.

Испаниялик футболчига “Севилья” катта қизиқиш билдирганди ва томонлар деярли келишувга эришганди, аммо унинг андалусияликлар сафига ўтиши бекор қилиниши мумкин.

Айни вақтда ярим ҳимоячига АПЛга қайтган “Ньюкасл” жамоаси қизиқмоқда ва унга йиллик 1,5 млн евро маош таклиф қилмоқда. Томонлар музокараларни бошлаб юборди.

Аввалроқ тажрибалия ярим ҳимоячининг хизматларига Италиянинг "Лацио" клуби ҳам қизиққанди