Франциялик ярим ҳимоячи Оливье Нтшам ўзига “Манчестер Сити”да имкон беришини кутиб чарчади ва охири “Селтик” аъзосига айланди. Хабарларга қараганда 21 ёшли футболчининг трансфери шотландияликларга 8 млн еврога тушган.

Таъкидлаш керакки, Нтшам ўз вақтида Франциянинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида тўп сурган. Бироқ, у “шаҳарликлар” таркибига келиб қўшилганидан буён ҳали бирор марта ҳам расмий учрашувда майдонга тушмаган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Нтшам ўтган мавсумни Италиянинг “Женоа” клубида ижара асосида ўтказган ва 17та учрашувда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)