"Манчестер Сити"нинг 4 нафар футболчиси сафга қайтди

"Манчестер Сити" клубининг бир қатор футболчилари жароҳатидан соғайиб, машғулотларга қўшилди.

Клуб расмий твиттерининг хабар беришича Венсан Компани, Жон Стоунз, Фернандиньо ва Кевин де Брюйнелар яна жамоага ёрдам беришга тайёр.

Бундан ташқари, тез орада Бенжамен Мендининг ҳам сафга қайтиши айтилмоқда. Ҳозирча фақатгина Клаудио Браво ва Фабиан Делф лазаретда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида “Ливерпул”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!