"Манчестер Сити"нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси 21та ўйинга етди

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" АПЛнинг 15-турида сафарда "Уотфорд" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, Хосеп Гвардиола шогирдлари шу тариқа ўзининг АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини 21та ўйинга (18та ғалаба, 3та дуранг) етказиб олишди. Улар сўнгги бор ўтган мавсум апрель ойида Манчестер дербисида ҳамшаҳари МЮга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” премьер-лиганинг 15та турида 41 очко тўплаб мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!