Ads

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт жароҳати сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиқди.

Франциялик футболчи "Челси"га қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги финалида жароҳат олган. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардьоланинг айтишича Ляпорт март ойи ўрталарида сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 65 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.