
"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси 4-дивизион жамоаси сафида ўйнамоқда
"Манчестер Сити" ва "Суонси" клублари собиқ ҳужумчиси Вильфрид Бони айни дамда эркин агент ҳисобланади.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли ивуарлик футболчи ҳозирда Англиянинг 4-дивизионида иштирок этадиган "Ньюпорт" клуби машғулотларида қатнашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бонининг сўнгги жамоаси Қатарнинг “Ал-Араби” клуби бўлган.
Комментарии