“Манчестер Юнайтед” 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди
Ads

Португалиянинг “Порту” клуби ҳимоячиси Диоги Далот Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчисига айланди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, Далот келишувни яна бир йилга чўзиш кафолати билан 5  йиллик шартнома имзолади. Трансфернинг молиявий шартлари ма`лум қилинмади.

Илгарироқ, ОАВда “қизил иблислар” ёш иқтидор эгаси учун “Порту”га 23 млн евро беришга тайёр эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, португалиялик футболчи якунига етган мавсумда Португалия чемпионатида 6 баҳсда иштирок этди.