Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби акциялари нархи Нью-Йорк фонд биржасида кескин пастлаб кетди.

Гап шундаки, “қизил иблислар”нинг акциялари аллақачон 300 млн фунтга пастлади. Бироқ бу ҳолат клуб хўжайинларини безовта қилмаяпти.

Таъкидлаш лозимки, акцияларнинг кескин пастлашига сабаб сифатида МЮнинг премьер-лига ва Чемпионлар лигасида кўрсатаётган қониқарсиз натижалари тилга олинмоқда. Ҳозирча ушбу вазиятдан чиқиб кетиш ҳам осон эмас.

Мутахассисларнинг фикрича “Манчестер Юнайтед” акциялари яна кўтарилиши мумкин, фақатгина бунинг учун клубда кескин ўзгаришлар амалга оширилиши керак. Айниқса, мураббийлар штабида.