"Манчестер Юнайтед" Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар италиялик мутахассисни "Олд Траффорд"га мавсум якунлангач олиб келишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, МЮ куни кеча Жозе Моуриньони ўз лавозимидан озод этган эди. Энди жамоани мавсум яунига қадар Уле-Гуннар Сульшер бошқарадиган бўлди.