Ads

Хабарингиз бор кеча "Рома" сафарда "Ювентус"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Хабарларга қараганда ушбу учрашувни "Манчестер Юнайтед" скаутлари ҳам бевосита стадиондан туриб томоша қилишган. Аниқроғи, манкуанликлар шу куни “бўрилар”нинг грециялик ҳимоячиси Костас Маноласнинг ўйинини кузатиш учун келишган.

Таъкидлаш керакки, МЮ яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ушбу футболчини таркибга қўшиб олмоқчи. Маноласнинг шартномасига кўра товон пули 36 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Костас Манолас жорий мавсум “Рома” сафида 14та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.