"Манчестер Юнайтед" Де Хеанинг ўринбосари учун 80 млн евро сарфлаши мумкин

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг асосий дарвозабони Давид де Хеа билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Бироқ, Mirror нашри тарқатган хабарга кўра агар испаниялик футболчи МЮнинг таклифини рад этса ва бошқа жамоага ўтиб кетса, у ҳолда “қизил иблислар” унинг ўрнига "Эвертон" посбони Жордан Пикфордни олиб келишади. Англиялик иқтидор эгаси учун эса манкуанликлар 80 млн евро сарфлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Аммо, АПЛ гранди ушбу келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!