"Манчестер Юнайтед" Эрик Дайерни сотиб олмоқчи

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Эрик Дайер фаолиятини "Манчестер Юнайтед" клубида давом эттириши мумкин.

The Mirror хабар беришича, "қизил иблислар" ёзда Дайерни сотиб олиш истагида бўлиб турибди. Аввалроқ ҳам "МЮ" раҳбарияти Дайер юзасидан "шпорлар"га таклиф билан чиққан. Ўшанда музокаралар номаълум сабабларга кўра, тўхтаб қолганди.

Оле-Гуннар Сульшер ҳам Эрик Дайерни "Манчестер Юнайтед"га олиб келишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!