"Манчестер Юнайтед" етакчи футболчиси билан шартномани узайтиришга яқин турибди

"Манчестер Юнайтед" клуби тез орада ўзининг испаниялик ярим ҳимоячиси Андер Эррера билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар жорий мавсум якунида шартномаси якунланадиган 29 ёшли футболчининг маошини сезиларли тарзда оширишмоқчи. Айтиш лозимки, унинг айни дамдаги йиллик маоши 4,5 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Эррера “Манчестер Юнайтед” сафига 2014 йил “Атлетик” Бильбаодан 36 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “қизил иблислар” сафида ҳозирча 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!